Ссылки доступа

Туркманистонда банкоматлардан бериладиган нақд пуллар лимитини 200 манатгача қисқартиришди


Лебап вилоятининг Туркманобод шаҳрида яшовчи аҳоли ўзларининг банк картларидаги пулларни нақдлаштиришда навбатдаги муаммолар билан тўқнаш келишди. “Озодлик” радиоси мухбирининг 12 декабр куни берган маълумотига қараганда, банкоматлар олдида узундан узун навбатлар пайдо бўлган.

Мухбирнинг сўзларига қараганда, туркманободликлар ўз пулларини нақдлаштириш учун шаҳардаги барча банкоматларни айланиб чиқишга мажбур бўлмоқда, бироқ ҳамиша ҳам нақдлаштиришга муваффақ бўлишмаяпти.

«Туркманободда фақат Халқ банки банкоматларида чекланган миқдорда пул бўлади. Бироқ бу банкоматлардан атиги 200 манатгача пул ечиш мумкин», дея хабар беради “Озодлик” мухбири.

Унинг қўшимча қилишича, пул бўлган банкоматлар олдида одамлар узундан узун навбатларда турибди.

11 декабрь куни «Альтернативные новости Туркменистана» нашри мамлакатнинг турли минтақаларидаги банкоматлар олдида пайдо бўлган навбатлар ҳақида хабьар тарқатди.

Сўнгги беш йилда бюджет ходимларининг маошларини банк картларига босқичма босқич ўтказиш чоралари кўрилди. Охирги босқич 2017 йил 1 январда бошланди, ўшандан бошлаб пенсия, ногирон ва фарзандларига қараб турувчи оналарга имтиёзлар банк картларига ўтказила бошланди.

Туркманистон марказий банки маълумотларига кўра, 2017 йил1 январ ҳолатига кўра туркман банклари томонидан тарқатилган тўлов картлари сони 1 миллион 709 минг 603 тани ташкил қилган, мамлакат худудларида картларга хизмат қилувчи 14858 терминал мавжуд эди. Бу рақамлар ҳақида янги маълумотлар келиб тушмади.

XS
SM
MD
LG