Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ раҳбари: шоир, драматург ва тез орада юридик фанлари доктори


Рамазон Рахимзода
Рамазон Рахимзода

Янги йил арафасида Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага “юридик фанлари доктори” илмий унвони берилиши мумкин.

“Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексида иқтисодий фаолиятга оид жиноят: жиноий-ҳуқуқий ва қиёсий-ҳуқуқий таҳлил” мавзуидаги докторлик диссертацияси 29 декабрь куни “Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси” давлат муасасида мамлакатнинг таниқли ҳуқуқшунос олимлари иштирокида ҳимоя қилинади, дея хабар берди Радио Озодининг ҳуқуқ тартибот идорасидаги манбаси.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораси раҳбарининг илмий иши бундан аввал Тожик миллий университети юридик факультети Илмий Кенгаши томонидан маъқулланган эди.

Докторлик ишини ҳимоя қилишда оппонентлар этиб юридик фанлари доктори, Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутати Абдураҳим Холиқзода, Бишкекдаги Халқаро университет профессори Аида Куманалиева, ва Санкт-Петербург Касаба уюшмалари гуманитар университети ҳуқуқ ва ҳуқуқ-тартибот фаолияти кафедраси профессориРоман Ромашев белгиланган.

Манбанинг сўзларига қараганда, диссертациянинг алоҳида боби Тожикистондаги банк инқирозига бағишланган. Муаллифнинг таъкидлашича, тожик банкларидаги муаммолар глобал молиявий инқироз бошланиши билан кузатила бошланган. Банклар таваккалчилик имкониятларини ҳисобга олишмади ва кредитларни беришда давом этаверишди, дея таъкидлайди тадқиқотчи.

Диссертация муаллифининг таъкидлашича, Тожикистон ИИВ мижозлар томонидан олинган кредитларни банкларга қайтаришга ҳисса қўшди. «Биргина 2017-2018 йилларда ИИВ Уюшган Жиноятчиликка қарши кураш бошқармасинингоператив ходимлари тушунтириш ишлари орқали тўртта “муаммоли” банкларга салкам 2 млрд. 552 млн. сомони ($270 млн.)ни қайтарди.

Ўзининг тадқиқотлари доирасида диссертация муаллифи мамлакат ИИВ тузилмаларида Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Бошқармасини тиклаш заруратига бағишланган сўров ўтказди. Сўровда иштирок этганларнинг 70 фоизидан кўпроғи ТР ИИВ тузилмасида ИЖҚКБ қайта тикланиши кераклигини қўллаб қувватлашган. Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма 2007 йилда президент Эмомали Раҳмон қарорига биноан тарқатиб юборилган эди. Шуни айтиш керакки, Рамазон Раҳимзода 1995-2001 йилларда Тожикистон ИИВ ИЖҚКБни бошқарган.

Тожикистон ИИВ раҳбари Ниҳоний тахаллуси билан шеърлар ёзади. Унинг илк шеъри “Миллат етакчисининг нури” деб номланган шеъри 2016 йил ноябрида “Тожикистон” ҳафталик нашрида эълон қилинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймумин Ятимов муаллифни «шеърлари инсон қалбидан ўрин олувчи истеъдодли ва ёрқин тожик шоири” дея атаганидан кейин бу шеър ҳақида кўп ёзилди. Кейинроқ «Тожикистон» ҳафталиги Ниҳонийни ўтган йилнинг энг яхши шеъри учун мукофотлади.

Шу йилнинг август ойида Абдулқосим Лоҳутий номли Давлат академик драма театрида мамлакат ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзоданинг пьесаси асосида «Дили модар» (“Она қалби”) спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Драма асосида Сурияга йўл олиб “Ислом Давлати” гуруҳи жангарилари сафига қўшилган Хуршед исмли талабанинг тарихи ётади. Хуршеднинг онаси ғам-андуҳларга чидай олмайди ва боласини қидириш учун йўлга чиқади. Она ўғлини топади, аммо ўғлининг қўлида жон беради. Хуршед нима иш қилиб қўйганини англаб етади, аммо хатони тўғирлашга кеч қолган эди.

XS
SM
MD
LG