Ссылки доступа

Туркманистонда биринчи навбатда ун етказиб берилиши керак бўлган минтақалар белгиланди


Туркманистонда ун ва нон тақчиллиги кузатилаётгани боис ҳукумат Ашхобод шаҳри, шунингдек Аҳал ва Балкан вилоятларини биринчи навбатда ун билан таъминланиши лозим бўлган минтақалар сифатида белгилади.

Бу ҳақда «Озодлик» мухбирига Дашўғиздаги ун корхонаси ходимларидан бири маълум қилди.

«Биринчи навбатда ун билан таъминланиши керак бўлган айрим ҳудудлар кўрсатилди. Устивор минтақалар деб аталувчи ҳудудларга Ашхобод шаҳри, Ахал ва Балкан вилоятлари киради ва бу ҳудудлар биринчи навбатда олий навли ун билан таъминланади. Дашўғиз, Лебап ва Мари вилоятларига ўзларни ўзлари ун билан таъминлаш юклатилди. Шунингдек, бу вилоятлар сифатсиз ун олишади», - дейди мухбиримиз ўз номини ошкор қилишни истамаган амалдорнинг сўзларига таянган ҳолда.

​Бундан ташқари «Озодлик» мухбири ун комбинатининг омборида ҳам бўлишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига қараганда, омборда катта миқдорда сақланаётган унларни кўрган. «Мен амалдордан дўконларда уни етишмаётган бир вақтда нима учун омборда катта миқдорда ун сақланаётганини сўрадим. У менга, «Туркменгаллаонумлери» давлат бирлашмасининг раҳбарияти ҳар эҳтимолга қарши Ашхободдан келувчи текширувчилар учун омборхонада доимий равишда ун бўлиши лозимлиги юзасидан кўрсатма берганини айтди», дейди мухбир.

Унинг қўшимча қилишича, омборларда вилоят аҳолисини маълум муддат ун билан таъминлашга етадиган маҳсулот бор, аммо раҳбариятнинг «ғалати кўрсатмалари» боис ун етишмовчилиги кузатилмоқда. Унинг сўзларига қараганда, танишлари орқали ун сотиб олиб, унга қўшимча 30-40 фоиз нарх қўйиб наввойхоналарга сотувчи одамларнинг кўпайиб бораётгани туфайли ҳам вазият кескинлашиб бормоқда.

Жители Дашогуза собираются в огромные очереди за хлебом
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:07 0:00

«Озодлик» радиоси «Туркменгаллаонумлери» давлат бирлашмаси раҳбарларидан ун билан таъминланувчи устивор минтақалар белгилангани ва омборларда сақланаётган унлар юзасидан бирор бир изоҳ ололмади.

Туркманистонда фуқароларга турар жойларидаги давлат дўконларида арзонлаштирилган нархларда чекланган миқдорда ун сотиб олиш имконияти берилган.

XS
SM
MD
LG