Ссылки доступа

Форишда электр учун тўланган пулларни ўғирлаган масъуллар қўлга олинди


Жиззах вилоятининг Фориш туманида аҳоли электр энергияси учун тўлаган 143 миллион сўмдан кўпроқ пулни ўғирлаган шахслар қўлга олинди.

ЎзАнинг хабар беришича, мазкур жиноят Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Фориш тумани бўлими томонидан фош этилди.

Маълум қилинишича, Фориш тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Х.Т., Халқ банки туман филиали ходими Ш. Х. ҳамда «Ипотекабанк» Жиззах филиали ходими Р. Р., ўзаро тил бириктириб, фуқаролар электр энергияси учун тўлаган нақд пулларни абонент рақамларига ўтказмасдан электрон касса хотирасига сохта рақамлар киритишган.

“Терговгача суриштирув давомида улар шу йўл билан 2016−2018 йиллар давомида жами 143 миллион 567 минг 800 сўм миқдоридаги нақд пулларини ўз эҳтиёжлари учун ўзлаштиргани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан уч ташкилотнинг учала масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG