Ссылки доступа

Ўшда Ўзбекистон бош консуллиги очилади


Ўзбекистон яқин кунлар ичида Ўш(Қирғизистон), Гуанчжой(ХХР), Ақтау(Қозоғистон) ва Ростов-на-Дону(РФ)да бош консулликларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ хабар берди.

“Ташқи сиёсий фаолиятни янада фаоллаштириш мақсадида хориж давлатларида қатор янги дипломатик ваколтахоналар очилди ва мавжудлари кенгайтирилди. Масалан, Санкт-Петербург, Олмаота, Екатеринбург, Қозон ва Владивостокда бош консулликлар очилди”, - дейилади ташқи сиёсат идораси хабарида.

ТИВ маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон консуллик муассасаларининг хорижда Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, чет эл давлатларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётганларига ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолияти кучайган.

XS
SM
MD
LG