Ссылки доступа

АҚШ Фатҳуллоҳ Гуланни Туркияга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқади


АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойип Эрдўғонни Вашингтон исломий жамоат арбоби Фатҳуллоҳ Гулан ва унинг айрим издошларини Туркияга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқаётганидан хабардор қилди. Маълумки, улар Туркияда 2016 йилда давлат тўнтаришига уринганликда айбланишади.

Суҳбат икки ҳафта аввал Аргентинада ўтказилган “Катта йигирмалик” саммитида бўлиб ўтди, дея Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Reuters'га маълум қилди.

Анқара анчадан бери Эрдўғоннинг собиқ маслакдоши ва исломий руҳоний, салкам 20 йилдан бери Қўшма Штатларда истиқомат қилиб келаётган ГуланнингТуркияга экстрадиция масаласини илгари суриб келади. Бироқ, руҳонийнинг ўзи давлат тўнтаришига алоқаси йўқлигини айтиб келади. АҚШ етарли далиллар йўқлигини айтиб Гуланни топширишни инкор қилиб келади.

Бундан аввал Трамп баёнот бериб, Истанбулда саудиялик мухолифат журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши муносабати билан Анқара томонидан Саудияга кўрсатилаётган дипломатик босимнинг юмшатилиши эвазига Гуланни Туркияга қайтаниш масаласи кўриб чиқилмаётганини айтган эди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, демократ Билл Паскреллнинг сўзларига қараганда, Гуланни Туркияга эҳтимолий топшириш масаласидаги гап сўзлар "Трампнинг диктаторларга мойиллиги"дан далолат бермоқда. "Гулан АҚШда доимий яшаётган инсоннинг Саудия монархлари томонидан ўлдирилишини яширишда Трамп қилаётган саъй-ҳаракатларда пиёда бўлишга лойиқ эмас", -дея баёнот берди конгрессмен.

XS
SM
MD
LG