Ссылки доступа

Олмаотада фаолларнинг ҳибсга олингани ҳақида янги хабарлар тарқатилди


Тарқатилаётган хабарларга қараганда, бугун Олмаотада бир нечта фуқаро фаоллари ушланди ва полиция бўлимига олиб келинди.

Фаол Ринат Рафхат, ҳуқуқ ҳимоячиси Бахитжан Торегожина ва адвокат Гульнара Жуаспаеванинг маълум қилишича, 17 декабр куни ҳуқуқ ҳимоячиси Ерлан Калиев, «Дат» газетаси раҳбари ва ношири Ермурат Бапи, фаоллар Суиндиқ Алдабергенов, Геройхан Қистаубаев ва яна бир неча киши ҳибсга олинди.

Улар нима сабабдан ушлангани аниқ эмас. Олмаота полициясидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

16 декабр куни Олмаотада ўнлаб кишилар, жумладан Алдабергенов ва Қистаубаевлар бир неча соат ушлаб турилди. Куннинг иккинчи ярмида улар полиция бўлимидан озод қилинди. Уларнинг сўзларига қараганда, уйларидан чиқишлари билан полиция томонидан ушланиб, шаҳар ички ишлар бўлимига олиб борилганлар. Ҳибсга олинганларнинг айтишларича, улардан полиция бўлимида асосчиси хорижда истиқомат қилувчи ва Остонанинг танқидчиси бўлмиш Мухтар Аблязовнинг мамлакатда фаолияти тақиқланган “Қозоғистон демократик танлови” ҳаракати билан алоқаси бор ёки йўқлигини сўрашган. Маълумки, Аблязов ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, 16 декабрь куни майдонга чиқишга чақирган эди. Ушланганлардан айримлари якшанба куни баёнот бериб, полиция ходимлари смартфонларини олиб қўйишгани ва мобил қурилмадаги маълумотларни ўрганишганини айтишди.

Қозоғистон ғарбидаги Уральск шаҳрида, 16 декабрь куни минтақадаги мустақил «Уральская неделя» газетасининг икки нафар журналисти бир неча соат ушлаб турилди. Ҳибсга олинганларга нисбатан ҳуқуқ-тартиботни бузганликлари борасида расмий айблов қўйилмади.

XS
SM
MD
LG