Ссылки доступа

Канада журналист Қўшиқчи иши бўйича Ар Риёд билан йирик Келишувни бекор қилиши мумкин


Канада журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига муносабат билдириш мақсадида Саудия Арабистони билан эришилган йирик ҳарбий шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг сўзларига қараганда, кўриладиган жазо чоралари бир неча миллиард канада долларидан ошиб кетади.

Ҳарбий техника етказиб бериш тўғрисидаги шартнома 2014 йилда имзоланган эди. Келишув миқдори –13 миллиард долларни ташкил қилади. Канада Ар Риёдга 900дан ортиқ LAV 700 жангавор машиналарни етказиб беришни ўз зиммасига олган эди. Сентябр ойида Саудия томонининг ташаббусига биноан машиналар сони камайтирилди.

Ноябр охирларида Канада Қўшиқчи ўлдирилиши муносабати билан Саудия Арабистоннинг 17 нафар фуқоросига нисбатан санкция жорий қилди. Канада ТИВ бу жиноятга «барча инсонларнинг эркин фикр билдиришига қарши виждонсизларча ҳужум» дея таъриф берди.

The Washington Post газетаси журналисти Жамол Қўшиқчи октябр ойи бошларида Истамбулдаги Саудия консулхонасида ўлдирилди. Сўнгги йилларда журналист Ар Риёд олиб бораётган сиёсатни кескин танқид қилиб келарди. Турк ва Америка махсус хизматларининг фикрича, қотиликка Саудия Арабистонининг олий раҳбариятининг ҳам алоқаси бўлиши мумкин экан. Ар-Риёдда бу айбловлар рад қилинади.

14 декабр куни АҚШ Сенати томонидан қабул қилинган резолюцияда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси журналист Қўшиқчининг ўлимида айбдор сифатилда кўрилган. Саудия Арабистони баёнот бериб, Америка қонун чиқарувчилари томонидан қабул қилинган ҳужжат асоссиз далилларга таянишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG