Ссылки доступа

Uzbekistan Airways уч миллионинчи йўловчига хизмат кўрсатди


Uzbekistan Airways ширкати 26 йилда уч миллионлик кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати 17 декабрь куни маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, Искандар Фозилов исмли фуқаро Uzbekistan Airways ширкатининг уч миллионинчи йўловчиси бўлди ва унга эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари унга исталган йўналишга авиабилет сертификати тақдим этилди.

“Искандар Фозиловга унинг махсус йўловчи эканлиги Дубай шаҳри аэропортида рўйхатдан ўтаётган вақтида маълум қилиниб, Boeing 787 самолёт бортида ҳам экипаж аъзолари номидан алоҳида табриклар эълон қилинди.

Авиакомпания махсус йўловчини бир кунда ташилган йўловчилар ўртача миқдорини аниқлаш тизими асосида аввалдан белгилади. Қатнов ва йўловчи, яъни "кун қаҳрамони" рўйхатдан ўтгандан сўнг аниқланди”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG