Ссылки доступа

Тожикистонда давлат хизматчилари манфаатларининг тўқнашувлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди


Тожикистонда илк бор ўзининг шахсий манфаатларни давлат ва жамиятдан юқори қўйувчи, ҳамда халқ ва давлат манфаатларига зид равишда қарор қабул қилувчи амалдорларнинг ҳаракатларини олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди.

“ТР давлат хизматчиларининг фаолиятида манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккита тузилма - Давлат хизматлари тўғрисидаги Агентлик ва коррупцияга қарши кураш ва давлат молиявий назорат Агентлиги томонидан тайёрланди.

Давлат хизматлари Агентлигининг ходимаси Рисолат Сайфиддинованинг Радио Озодига айтишича, улар томонидан қонун лойиҳасининг биринчи варианти тайёрланиб кўриб чиқиш учун Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ишчи гуруҳига юборилган.

Муаллифларнинг ишонч билдиришларича, қонун лойиҳаси амалдор ёки оддий давлат хизматчисига ўзининг хизмат вазифаларини адо этаётганларида ўзининг ёки оила аъзоларининг хусусий, молиявий ёки тижорий манфаатларини амалга оширишига имкон бермайди.

Қонун лойиҳасининг мақсади амалдор шаҳсларнинг коррупцияга олиб борувчи вазиятга тушиб қолиши билан боғлиқ ҳолатларни қисқартиришга қаратилган.

Лойиҳа муаллифлари вазирлик ва муассасалардан якуний тавсия кутмоқда, шундан кейин якуний лойиҳа версияси йил охирига қадар ҳукуматга юборилади, дейди Коррупцияга қарши кураш агентлигининг халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар Бошқармаси бошлиғи Нигора Муқимий.

Мазкур қонун лойиҳаси келаси йилда кўриб чиқиш учун парламентга юборилади, аммо ҳамма ҳам мазкур қонун коррупцияни, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишни ва давлат муассасалари манфаатлари тўқнашувларини бартараф этишига ишонмаяпти.

Ҳукумат расмийларининг таъкидлашича, Тожикистоннинг юқори мансабли амалдорларининг фарзандлари мамлакат фуқаролари билан бир хил ҳуқуққа эга ва қонунларга кўра касб маҳоратлари бўйича давлат идораларидаги мансабларга тайинланишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG