Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашди


ҚР бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев Ўш шаҳрида бўлиб ўтган чегара вилоятлари Кенгашининг иккинчи мажлиси доирасида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси маъмуриятининг ахборот таъминот бўлими хабар берди.

Тарқатилган хабарларга қараганда, учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва долзарб масалаларни, шунингдек чегара минтақалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати бундан аввалроқ икки мамлакат делегацияси чегара масалаларини муҳокама қилишини маълум қилган. «18 декабрь куни Ўшда Қирғизистон ҳукуматининг чегара вилоятлари бўйича вакиллари ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтади», - дейилади вазирлик хабарида.

Кенгаш 2017 йил сентябрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Битим асосида ташкил этилган.

Кенгашнинг биринчи мажлиси шу йилнинг 29-30 март кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG