Тлеужан Қуат ҳар куни печкада камида тўрт марта икки челак қорни сувга айлантиради. Сувга айлантирилган қор идиш-товоқ, пол ва кир ювишда ишлатилади. Суюқликнинг ташқи кўриниши истеъмолга яроқсиздек кўринади. "Қор тоза бўлмайди, сувни дока орқали тозалаймиз, шунга қарамай ифлослигича қолаверади", – дейди Қуат.
Қоянди қишлоғида сув учун қишлоқ марказига бора олмайдиган машинаси йўқлар ҳам қорни сувга айлантиришади. Энг яқин сув колонкаси беш километр узоқликда жойлашган. Автомобили борлар фақат ўзлари учунгина сув олиб келишмайди. "Ҳар куни уйга 100-150 литр сув олиб келаман, ўзим учун эмас, қўшниларим учун ҳам сув олиб келаман, чунки уларда машина йўқ, шу сабабли қўшниларга ҳам сув олиб келаман", – дейди Суюмжан Дюсенов.
Мана беш йил бўлибдики, аҳоли беш литрли шишада сув сотиб олади. Бир шишаси 300 тенге – яъни 80 цент туради. Мана шу шишалар билан сувга борамиз. Олиб келинган сувлар ичиш учун истеъмолга яроқсиз экани айтилади. "Сув шўр бўлишидан ташқари ифлос ҳамдир. Менимча, канализация сувлари ҳам қўшилса керак. Беш-олти метрдан кейин барча сувлар қўшилиб кетади", – дейди Бахит Аяганов.
Марказий сув қувури фақат Қоянди марказида бор. Маҳалий маъмуриятнинг айтишича, мазкур қувур фақат уч йилдан кейингина қишлоқ четигача олиб келинади. Ҳозир ҳатто ҳужжатларнинг лойиҳаси ҳам йўқ. Қишлоқ раҳбари Айбек Есеевнинг сўзларига қараганда, аввалбошданоқ бу ерларда турар-жой биноларини қуриш кўзда тутилмаган: одамлар ўзбошимчалик билан уй қуриб олишган ва энди кўп нарса талаб қилмоқда.
Тлеужан Куат сув қувури келишини 2021 йилгача кута олмайди. У уйининг деворига сотиш борасида эълон осиб қўйган. Аммо харидор йўқ. Бу каби шароитларда яшашга ҳеч ким рози бўлмаяпти.