Президентнинг бу борадаги "Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 18 ноябрда имзоланди.
Қарорга асосан давлат органлари ва ташкилотларида ҳар куни гимнастика соатлари ўтказилади, ҳафтасига камида бир кун “Саломатлик куни” бўлади. Мазкур кун доирасида ходимлар югуриш, сузиш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис каби жисмоний тарбия-оммавий тадбирларида иштирок этиши, шарт бўлади.
Мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши амалиётга жорий этилади.