Ссылки доступа

Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди


Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига судья турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиб бериш учун 12 минг доллар пора талаб қилаётганидан шикоят этган.

Шундан сўнг тезкор тадбир ўтказилиб, судья М.Э.нинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг доллар олган вақтда ушланган.

14 декабрь куни судьяга нисбатан «Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган.

"Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG