Ссылки доступа

Қирғизистон президенти собиқ депутат Омурбек Текебаевни афв қилишга тайёр


Президент Сооронбай Жээнбеков баёнот бериб парламентнинг собиқ депутати Омурбек Текебаевни афв қилишга тайёрлигини билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, «Ата Мекен» партиясининг етакчиси президентлик лавозимига киришишдан аввал судланган. «Барча суд инстанциялари унинг ишини кўриб чиққан ва ҳукм чиқарган. Мен мутлақо аралаша олмайман. Ягона йўли – агар у афв қилишни сўраса, мен бунга тайёрман. Менда бошқа ваколатлар йўқ», -деди Жээнбеков.

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари, Жўқорғу Кенеш собиқ спикери, бир неча чақириқдаги парламент депутати Омурбек Текебаев 2017 йил февралида 2010 йилда “Мегаком” компанияси акцияларини харид қилишда кўрсатган ёрдами учун Россия фуқароси Леонид Маевскийдан 1 млн доллар олиш гумони билан ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича айб қўйилган ва жиноий иш қўзғатилган эди.

ҚР Олий суди 2017 йил21 ноябрида сиёсатчига ва у билан бирга судланган ҚРнинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Дуйшенқул Чотоновга нисбаан туман ва шаҳар судлари чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Улар мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 8 йил муддатга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилиндилар. Бироқ ҳукм қилинганлар ўзларига қўйилган айбловларни инкор қилишади, жиноий иш сиёсийлаштирилганлигини айтишади.

Май ойида собиқ омбудсмен Қубат Оторбаев президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб собиқ депутат Омурбек Текебаевнинг афв қилиниши имкониятларини ўрганиб чиқишни сўраган эди. Ҳақиқатчи (ақийқатчи)нинг фикрича, Текебаевнинг айби исботланмаган, тергов ва суд жараёни туҳмат билан бир томонлама олиб борилган.

Текебаевнинг адвокати Искен Афиджанов баёнот бериб, сиёсатчи ўз айбига иқрор бўлмагани боис президентдан афв қилишни сўрамоқчи эмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG