Ссылки доступа

АҚШ давлат департаменти Туркияга "Патриот" ракета тизимини сотишга рухсат берди


АҚШ Давлат департаменти Туркияга қиймати уч ярим миллиард доллар бўлган "Патриот" ракета-зенит мажмуаларини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Анқара 20 та қурилма ва 80 та тутиб олувчи ракетаси бўлган тўртта комплект сотиб олиш учун рухсат сўраган эди. 2017 йилда Туркия С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб берилиши юзасидан Россия билан шартнома имзолади. Илк етказиб бериш 2019 йилга мўлжалланган.

АҚШ ва НАТО вакиллари бир неча бор Туркияни Россия ракета тизими НАТО ҳаво бўшлиғи ва ракетага қарши мудофаа тизимига интеграция бўлолмаслигидан огоҳлантирган эди. Вашингтон Анқарани Американинг "Патриот" ракетага қарши тизими фойдасига Россия билан эришилган келишувдан чиқишга ундаб келади, Россиядан қурол сотиб олса Туркияга нисбатан санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Бироқ, Туркия расмийлари Американинг зенит-ракета мажмуаси Россиянинг С-400 га муқобил бўла олмаслигини айтади.

Ноябрь ойи сўнггида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу баёнот бериб, Туркияга Россиянинг С-400 етказиб берилиши бекор қилинмаслигини маълум қилди.Шу билан бирга шахсан ўзи НАТО бўйича иттифоқчилардан қурол сотиб олишни афзал кўришини таъкидлаб ўтди.

XS
SM
MD
LG