Ссылки доступа

АҚШ Гулнора Каримова ва Чайканинг ўғлига нисбатан санкцияларни узайтирди


Оқ уй Ўзбекистон, Россия, Украина ва бошқа мамлакатларнинг айрим шахсларига нисбатан молиявий ва кириш чекловлари борасидаги ҳаракатларни узайтирди, бу ҳаракатлар, Америка қонунларига биноан, бутун дунёдаги инсон ҳуқуқларини бузаётган ва коррупциялашган амалдорларга қарши қаратилган.

Эълон қилинган санаси 19 декабрь куни дея айтилаётган буйруқда Ўзбекистонинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг катта қизига, Россия Бош прокурори генерал Юрий Чайканинг ўғлига, Украина полициясининг махсус бўлинмаси қўмондонига ва бошқаларга ўтган йили жорий қилинган санкциялар ҳаракатлари узайтирилади.

Бу санкциялар ўтган йили 2016 йил қабул қилинган «Магнитский Глобал акти» қонуни доирасида жорий қилинди. Россиянинг айрим фуқароларига бевосита тааллуқли бўлган мазкур қонун 2012 йилда қабул қилинган бошқа бир қонун асосида қабул қилинган эди.

Бу қонун 2009 йилда Москвадаги СИЗОда вафот этган Hermitage Capital жамғармасининг юристи Сергей Магнитский шарафига шу ном билан аталган эди. Магнитскийга нисбатан Россия бюджетидан катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш схемасига алоқадорлик айби қўйилган эди. Россия санкциялар тўғрисидаги АҚШнинг ҳар икки қарорини қоралаб чиққан.

XS
SM
MD
LG