Ссылки доступа

Тожикистонда ёшлар оммавий равишда Раҳмон ва мухолифат тўғрисидаги фильмни томоша қилмоқда (видео)


Молодежь Таджикистана массово водят на фильм о Рахмоне и оппозиции в 90-е годы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:27 0:00

Тожикистонинг барча вилоят, туман марказлари ва шаҳарларида 19 декабрь куни "Марди рох" ("Йўлбошчи") янги ҳужжатли фильмининг оммавий намойиши бўлиб ўтди.

Фильм телеканаллардан бирининг буюртмасига биноан суратга олинган бўлиб, кинотеатрларда бепул намойиш қилинди: мактаб ва олий таълим даргоҳларидан ўқувчи ва талабалар оммавий равишда олиб келинмоқда.

Аслида фильм президент Эмомали Раҳмон ҳақида. Аммо унда ёшлар ва ўсмирларга Тожикистондаги фуқаролар уруши (можаро 1992 йилдан 1997 йилгача давом этган) ва мамлакат айнан Раҳмон туфайли тинчликка эришгани ҳақида ҳикоя қилинади. Намойиш бошланишидан аввал ёшларга ўн минглаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган можарони аслида ким келтириб чиқаргани ҳақида тушунтириш берилади.

Гражданская война в Таджикистане: как это было и к чему привело
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:37 0:00

Тожикистон президенти ҳақида бу каби ҳужжатли фильмлар авваллари ҳам мамлакатдаги давлатга қарашли барча телеканалларда суратга олинган эди. Экспертларнинг фикрича, шу тариқа ҳукумат ҳокимият авторитетини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга уринмоқда, бунинг учун Тожикистон кимнинг хизматлари билан бугун тинч-осуда ҳаёт кечираётганни намойиш қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG