Ссылки доступа

Президент Бердимуҳамедовнинг навбатдаги китоби нашрдан чиқди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби нашрдан чиқди. Давлат матбуотининг 18 декабрь куни маълум қилишича, бу «Тараққиётнинг янги чўққилари сари» тўпламининг 11- томидир.

Кўп томлик китоб туркман, инглиз ва рус тиларида нашр қилинди. Китобга асосан президент Бердимуҳамедовнинг 2017 йилда сўзлаган нутқлари, дастурий чиқишлари, мақолалари, интервьюлари ва мурожаатлари киритилган.

"Китобда халқаро принципларга биноан Туркманистонни ҳар томонлама гуллаб яшнаши йўлида мамлакатда олиб борилаётган конституцион ва ҳуқуқий ислоҳатларга катта эътибор қаратилган", дея хабар берди давлатга қарашли ТДХ ахборот агентлиги.

"Навбатдаги китобда 2017 йилнинг энг муҳим воқеаси сифатида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ишончли ғалабаси билан якунланган президентлик сайловлари акс этган – у учинчи бор олий давлат лавозимига қайта сайланди. Айни шу фактнинг ўзи давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсий йўналиш туркман халқи томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин ифодасидир", - дея таъкидланади ахборот агентлиги хабарида ва китобда ижтимоий тараққиёт масалалари акс этгани қайд қилинади.

Туркменистан: Книги президента будут изучать в школах
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:57 0:00

2006 йил сўнггида ҳокимиятга келган президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўнлаб китобларнинг муаллифидир. 11 йил мобайнида мамлакат нашриётларида Бердимуҳамедовнинг хорижий тилларга таржима қилинган 50га яқин асарини туркман тилида нашр қилган. Биргина 2017 йилда президент Бердимуҳамедов муаллифлигида турли мавзуларга оид бир нечта китоб нашрдан чиқди.

Вместо кино и сериалов: по туркменскому ТВ теперь читают вслух книги президента
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:22 0:00

XS
SM
MD
LG