Ссылки доступа

Тўрт нафар ўзбекистонлик Саратовда автоҳалокатга учради


Россиянинг Саратов вилояти Энгельс туманида 19 декабрь куни "Камаз" ва "Ларгус" автомашиналари тўқнашуви оқибатида 7 киши жароҳатланди. Улардан тўрт нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар берди.

Хабарда айтилишича, жароҳатланган етти одамдан беш нафари, жумладан, 4 нафар ўзбекистонлик ва 1 нафар тожикистонлик касалхонага ётқизилди. Уларнинг аҳволи ўртача оғирликда экани айтилмоқда.

Яна икки нафар енгил тан жароҳати олган йўловчи муолажадан ўтмоқда. Уларнинг қайси давлат фуқароси экани ҳозирда аниқланмоқда.

Автотўқнашувда жароҳатланганларнинг барчаси катта ёшдаги эркаклардир.

Шу йилнинг 17 ноябрь куни Саратов вилояти Озинский туманида юк поезди ва «Сетра» русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган эди.

Ҳалокат натижасида автобусда кетаётган 5 ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 қозоғистонлик эса тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG