Ссылки доступа

Мирзиëев 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ сиëсати бўйича мажлис қилди


20 декабрь куни президент Шавкат Мирзиëев "янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича" видеоселектор йиғилиши ўтказди¸ деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Йиғилишда¸ амалда бўлиб келган солиқ сиëсатининг "рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш"га халал бергани танқид қилинган ва 2019 йилдан жорий этиладиган янги концепция тафсилотлари муҳокама қилинган.

"Келгуси йилдан бошлаб солиқ турлари 19 тадан 15 тагача қисқармоқда. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича фойда солиғи ставкаси 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилди"¸ дейилади 20 декабрь кунги видеоселктор ҳақидаги расмий хабарда.

Маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ мазкур йиғинда Шавкат Мирзиëев йил давомида бўлган баландпарвоз гаплар ва ура-урачиликни танқид қилган ва 2019 йилда халқ кутаëтган "иқтисодий барқарорлик"ни таъминлашга эришиш лозимлигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG