Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон феврал ойида Silk visaни жорий этишни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда 2019 йилнинг феврал ойида шенген визанинг муқобили - Silk visaни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимходжаев журналистларга маълум қилишича - ушбу лойиҳадан мақсад - чет эллик сайёҳлар оқимини жалб қилиш.

Марказий Осиё бўйича ягона бўлган "ипак виза" ҳақида жорий йил июнь ойида илк бор тилга олинган эди. Ушбу ғоя Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ғоя Қозоғистон Республикаси халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Дарига Назарбоевага тегишли.

Ўзбекистон яқин орада 22 давлат учун визасиз режим тартибини жорий этмоқчи. Ҳозирги кунда махсус ҳужжатларсиз мамлакатга саккизта давлат фуқаролари кириш ҳуқуқига эга, соддалаштирилган тартиб эса 50та мамлакат учун амал қилмоқда.

XS
SM
MD
LG