Ссылки доступа

ВВС: Қозоғистон Ахборот вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги норозиликларни фош қилувчи тизим буюртма қилган


Digital Revolution гуруҳининг хакерлари Россия ФХХга тегишли "Квант" илмий-тадқиқот институтининг серверини бузганликлари борасида маълум қилдилар.

Улар томонидан эълон қилинган ҳужжатда ижтимоий тармоқлардаги асосий мақсади норозилик кайфиятларини фош қилиш ва таҳлил қилиш бўлган - мониторинг тизимининг ишлаши баён қилинади. Digital Revolutionнинг таъкидлашича, бу тизимни "Квант" субпудратчи сифатида Қозоғистонга татбиқ этган. BBCнинг Рус хизмати тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги бунинг учун 4,3 миллион доллар ажратган.

Далил сифатида хакерлар скриншотларни келтиришган, унда "Квант" серверидаги администраторларнинг папка ва рўйхатларининг номи кўриниб турибди. Бундан ташқариулар ташкилотнинг расмий сайти кодини ўзгартиришган: унга киришда маълум вақт Digital Revolutionлнинг рамзи бўлмиш - либос кийган итларнинг сурати акс этиб турди. Айни дамда "Квант" сервери сайт ва корпоратив почтаси билан биргаликда ўчирилган.

«Квант» томонидан ишлаб чиқилган Интернетда жамоатчилик фикрини ўрганиш мониторинг тизими "ВКонтакте", Facebook', "Одноклассник" ва Instagram' каби машҳур ижтимоий тармоқлардаги постлар мазмунини автоматик таҳлил қилишда нейрон тармоғидан фойдаланишни таклиф қилади. Тизим синовдан ўтказилганида "стоп-слова"(«тўхта-сўз») сифатида мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальнийнинг исми шарифи келтирилган.

Москванинг Ховрино туманида жойлашган "Квант" ёпиқ институти 1970-йилларда илк совет ЭҲМларини яратган, 2008 йилда у ФХХ қарамоғига ўтказилган. WikiLeaks маълумотига кўра, ИТИ Италиянинг Hacking Team компанияси мижозларидан бири бўлган. 2012–2014 йилларда "Квант" бу компаниядан бир нечта жосуслик дастурларини олган бўлиши мумкин, улар орасида Forbesнинг маълумотига кўра, "Масофадан бошқариш тизими" ҳам бор, бу тизим қурилмалар орқали ҳаракатларни кузатиш имконини беради, масалан экран орқали суратга олиш, веб-камера ва микрофонга уланиш, ёзув ва паролларни ўзлаштириш мумкин.

2018 йилда АҚШ "Квант"га нисбатан санкция жорий қилди. Мамлакат расмийларининг фикрича, ИТИ президентлик сайловлари арафасида хакерлик ҳужумларига алоқаси бўлган бўлиши мумкин. Шу йили Digital Revolution, унинг фикрича "Интернетни қамоқхонага айлантирганларни", – яъни Россия хуқуқ тартибот идоралари ва махсус хизматлари, шунингдек Роскомнадзорни жазолашга ваъда берди.

XS
SM
MD
LG