Ссылки доступа

Исақов: Бош вазир лавозимида ҚР МХДҚ ва судлари деворлари ортида нимлар бўлганини кўрмаганман


ҚСДПнинг матбуот хизмати собиқ бош вазир Сапар Исақовнинг Бишкек шаҳар судида сўзлаган нутқини эълон қилди, 19 декабрь куни судда собиқ бош вазирнинг ҳибсга олиш муддатини узайитириш масаласи кўриб чиқилди.

Судда Исақов баёнот бериб, ҳеч қачон Қирғизистондан қочиб кетиш ниятида бўлмаганини айтди. Тергов идораларининг биринчи талабига биноан у МХДҚга дипломатик, хизмат, умумфуқоровий паспортларини, ID-картини топширган. «Сўроқ бериш учун 15 дақиқа аввал келдим, эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун бирор бир сабаб бўлмаслиги учун кутиб турдим. Эҳтиёт чораси сифатида чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олиш бўлган эди», -дейди Исақов.

Сапар Исақовнинг қўшимча қилишича, президент аппарати раҳбари ва бош вазир лвозимларида ишлаган вақтида МХДҚ деворлари ортида, судларда нималар бўлаётганини кўрмаган. «МХДҚда ўтирар эканман, аслида бизда муаммолар жуда ҳам кўплигини кўрдим. Бугун менинг ўзим ҳам сиёсий таъқибларга учраганларнинг ёрқин намунаси бўлиб турибман», -дея баёнот берди Исақов.

18 декабрь куни Бишкек шаҳар суди Сапар Исақовни 5 январга қадар хибсда ушлаб туриш борасида Биринчи май туман судининг қарорини кучда қолдирди.

МХДҚ Исақовни«Бишкек шаҳридаги ИЭМни модернизация» лойиҳасида коррупцияга йўл қўйиш айби билан 5 июн куни ҳибсга олган эди. Унга нисбатан «президет аппаратининг раҳбари ўринбосари даражасида ташқи сиёсат бўлими мудири сифатида фаолият юритганида хорижий компания манфаатларини ифода қилган» деган айб қўйилмоқда.

Исақов ўз шаънига билдирилаётган айбловларни инкор қилади.

XS
SM
MD
LG