Маълумотда айтилишича, бунинг учун учун хориж фуқаросининг ҳаётлигидаги хоҳиши ёки васиятномаси талаб қилинади.
“Одатда, улар собиқ ватандошлар, Ўзбекистон Республикаси билан тарихий қариндошлик алоқаларига эга бўлган бошқа шахслар бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Адлия вазирлиги эндиликда Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир одамга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши расман кафолатланишини ҳам билдирган.