Ссылки доступа

Cуд тожик хонандаси - Youtube юлдузи Қадами Қурбонни $300 жаримага тортди


Тожикистон жанубидаги Шамсиддин Шохин туман суди хонанда - Youtube юлдузи Қадами Қурбонни “Халқ анъаналари, урф-одатлари ва маросимлари” тўғрисидаги қонунни бузгани учун 3 минг сомони ($300дан кўпроқ) жаримага тортди.

Шамсиддин Шохин туманидаги Чагам қишлоғида яшовчи 48 ёшли Қадами Қурбон ўзининг қўшиқлари - кулгили ва пародия қўшиқлари билан машҳур бўлиб, унинг қўшиқларини тармоқнинг тожик сегментида юз минглаб фойдаланувчилар тинглаб, томоша қилади.

Туман судининг маъсул ходими Бобомурод Нажмиддинзоданинг маълум қилишича, Қадами Қурбон ўзи ўғлининг тўйида раққосага пул қистирган. “Халқ анъаналари, урф-одатлари ва маросимлари” тўғрисидаги Тожикистон Қонунига кўра тўй ва тантаналарда раққосаларга пул қистириш тақиқланади.

«Қадами Қурбон томонидан ҳуқуқ бузилиши акс этган видео тармоққа жойлаштирилди», - дейди Нажмиддинзода. Унинг сўзларига қараганда, судья Қадами Қурбонга ўн кун муддатда жаримани тўлашни юклаган. «Қадами Қурбон суд қарорига қаршилик кўрсатмади»,- дейди туман суди ходими.

Қадами Қурбоннинг ўзи ўғлининг тўйида Зафар Аюбовнинг мусиқий гуруҳи раққосасига пул берганини тан олди. «Аммо видео интернетга қандай жойлаштирилганини билмайман», - дейди хонанда. “Халқ” хонандасининг ўғли Қаноат халқ анъаналари, урф-одатлари ва маросимлари қўмитасининг вакиллари айнан отасини жазолаганидан норози эканини айтди. «Кўплаб тўйларда раққосаларга пул қистиришади. Нима учун фақат отамни жазолашмоқда», - дейди у.

Қаноат отаси билан биргаликда тўй ва тантаналарда чиқиш қилади. Гурухнинг учинчи иштирокчиси – Зайнаб шарқ раққосаларини пародия қилиш билан машҳур. У айрим ҳолларда отга ўхшамоқчи бўлади, бу томошабинларнинг олқишига сазовор бўлади.

XS
SM
MD
LG