Ссылки доступа

Ўзбекистонда 3 минг аёл "қора рўйхат"дан чиқарилди


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раислигига қайта сайланган Танзила Норбоева мамлакатда 3 мингдан ортиқ аёл диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар рўйхатидан чиқарилганини билдирди.

Норбоевага кўра, ўтган бир йил давомида рўйхатдан чиқарилган аёллар билан қўмита изчил ишлаган ва айни пайтда бу ва бошқа турдаги жиноятларни содир этган аёлларни жамиятга қайтариш, иш билан таъминлашга уринмоқда.

22 декабрь куни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўтган Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида сўзлаган Норбоева, турли жиноятларни содир этиш ёки содир этишда гумон қилиниб, рўйхатга олинган аёллар сони 37 фоизга пастлаганини айтди.

Ушбу йиғинда, айни пайтда бош вазир ўринбосари бўлган Норбоева, 240 мингдан ортиқ аёл хорижга иш излаб чиқиб кетгани, ҳануз ижтимоий ҳимояси ночор қолаётган аёллар сони кўплигини ҳам тилга олди.

Йиғин якунида Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раислиги учун яна 5 йиллик муддатга қайта сайланди.

XS
SM
MD
LG