Ссылки доступа

Ҳибсга олинган қирғиз депутати Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум этилди


Контрабанда гумони билан ушланган ва Олмаотада ҳибсда ушлаб турилган Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати Дамирбек Асилбек уулу Қозоғистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум этилди, унинг паспорти бекор қилинди.

У судда Қирғизистон фуқароси сифатида чиқиш қилди. Буни Қирғизистон бош прокуратураси тасдиқлади.

2018 йил февралида Олмаотада трансчегарвий контрабанда гумони билан 29 кишидан иборат гуруҳ ҳибсга олинди. Улар орасида Қирғизистоннинг уч нафар фуқароси, шунингдек Жўқорғу Кенешнинг «Кыргызстан» фракциясидан депутати Дамирбек Асилбек уулу ҳам бор эди.

Кейинроқ Қозоғистон ТИВ Дамирбек Асилбек уулу Қозоғистон фуқароси эканлигини маълум қилди. Бироқ депутатнинг отаси бу маълумотни инкор қилди, ҳамда ўғли Қирғизистон фуқароси эканлигини, ҚРнинг Иссиқкўл вилоятидаги Қоракўл шаҳрида туғилганлигини, шу шаҳарда вояга етгани ва таълим олгани борасида баёнот берди.

Апрель ойида Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси уни депутатлик мандатини бекор қилди. Дамирбек Асилбек уулу ҳибсга олиниши доирасида очилган жиноий иш Олмаотадаги туманлараро судида кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни 2018 йилнинг 19 октябрь куни бошланди. Собиқ депутатнинг ўзи ўша куни баёнот бериб, Қирғизистон фуқароси эканлигини ва ўзини Қирғизистонда судлашларини айтди.

XS
SM
MD
LG