Ссылки доступа

Бишкекда тартиб бузувчилар ва экологик вазият дрон ёрдамида кузатилади


Қирғизистон ўрмон хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш Давлат агентлиги учувчисиз аппаратлар ёрдамида Бишкекдаги экологик вазиятни ҳар куни мониторинг қилиб боришни режалаштирмоқда.

Муассаса матбуот хизматининг хабарларига қараганда, дрон шаҳар маркази ва марказий кўчаларини, барча мавзе ва янги қурилишларни, ҳаммом, сауна, шунингдек йирик хусусий корхона ва бозорлар ҳудудларини кузатади. Аппарат атмосферага ифлослантирувчи заҳарли моддалар чиқараётган транспорт воситаларини, ноқонуний тўхташ жойларини, тирбандлик, ЙТҚни бузиш, автомобиль шиналариниёқиш холатларини аниқлашга мўлжаллаган.

Тартиб бузувчилар жазога тортилиши мақсадида барча фото ва видеоматериаллар тегишли давлат идоралари – Давлат экотехинспекциясига, ИИВга, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига юборилади.

Ташаббускорлар дрон Бишкекнинг экологик ҳолатини яхшилашга, ЙХХ бузувчиларни фош қилишга, ноқонуний тўхташларни аниқлашга, шунингдек тирбандлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Сўнгги йилларда экологик вазият Бишкекнинг асосий муаммоларидан бирига айланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Бишкекни жаҳоннинг энг ифлосланган шаҳарлари билан таққослашади. Move Green жамоатчилик ҳаракатининг баёнотига қараганда, Бишкекдаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан 20 баробар юқори экан.

Шу билан бирга Ўрмон хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш давлат агентлиги пойтахтдаги ҳавонинг ифлосланиши меъёрида эканлигини айтади. Пойтахт мэрининг фикрича, «одамларни қўрқитиш учун» зарурият йўқ. Аммо муниципалитет экологик вазият «оғир аҳволда» эканинитан олади.

XS
SM
MD
LG