Ссылки доступа

Хитойнинг Олмаотадаги консулхонаси «Шинжондаги маҳбуслар»нинг қариндошларидан илтимосномани олмади


Олмаотада «Ел-Аманат» жамоат бирлашмасининг бир нечта фаоли 24 декабрь куни Хитой консулхонасининг биносига келди. Улар Хитойнинг Шинжон минтақасидан келган 26 киши томонидан имзоланган илтимосномани консулхона ходимларига бермоқчи эди.

Фаолларнинг сўзларига қараганда, уларнинг қариндошларини Хитойда ҳибсда ушлаб туришибди. Ҳужжатда қариндошлар озод қилиниши ва этник қозоқларни таъқиб қилиш тўхтатилиши илтимос қилинган. Консулхона вакиллари илтимосномани олишни истамди, уларнинг сўзларига қараганда мактуб муаллифлари Қозоғистон фуқоролигини олгани боис илтимосномани Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига йўллашлари керак экан.

Ташкилот раҳбари Ирисбек Тўқтасиннинг айтишича, бу каби илтимоснома аввалроқ Қозоғистон ТИВга берилган. Унинг сўзларига қараганда, илтимосномани Хитойнинг Олмаотадаги бош консулхонасига беришни мақсад қилган.

«Ел-аманат» жамоат бирлашмаси 2007 йилда ташкил этилган ва Қозоғистон Адлия вазирлиги томонидан қайддан ўтган. Ташкилот раҳбари Ирисбек Тўқтасиннинг айтишича, бирлашма Хитойдан келган репатриантларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.

Ўтган йилдан бошлаб Хитойда этник қозоқлар таъқиб қилинаётгани ва ҳибсга олинаётгани борасида хабарлар келмоқда. Шу йил мобайнида бу мунтазм характер касб этди. Хитойда қариндошлари бўлмиш қозоғистонликлар матбуот анжумани ўтказмоқда, Остона ва Пекинга мактуб ёзиб асоссиз равишда «сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида» ушлаб турилган қариндошларининг ҳибсдан озод қилинишини сўрашмоқда. Пекин оммавий ушланишлар тўғрисидаги баёнотларни инкор қилади. Хитой расмийлари Шинжонда «лагерлар» мавжудлигини тан олади, бироқ бу лагерларни «касбга йўналтириш марказлари» деб атайди ва «минтақага диний экстремизмнинг суқилиб киришига йўл қўймаслик» мақсадида бу ишлар қилинаётганини таъкидлайди.

Ўтган ой бошларида Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашида Хитойнинг Ҳисоботи муҳокама қилинаётганида Остона «сўнгги йилларда Хитой томонидан терроризмга қарши олиб борилаётган кампания» «сиёсий барқарорликни таъминлашга қаратилгани»га«тушуниш билан» қарашини таъкидлади. 26 ноябрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Айбек Смадияров Остонада журналистларга Қозоғистоннинг камида 14 нафар фуқароси Хитойдан чиқиб кета олмаётганлигини айтди. Улар Хитой фуқаролигидан чиқиш тартибларини бузганликда гумон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG