Ссылки доступа

Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан депортация қилинишига норозилик сифатида заҳар ичмоқчи бўлди


Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан депортация қилиш тўғрисидаги суд ҳукмига норозилик сифатида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон нашрлари 24 декабрда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Алишер Асатуллаев Чуй вилояти Жайил туман суди уни депортация қилиш тўғрисида ҳукм ўқиганидан сўнг заҳарли модда солинган шиша идишни оғзи билан очиб, ичмоқчи бўлган. Бироқ суд залида бўлган милиция ходимлари куч ишлатиб унинг оғизадан заҳарни чиқариб олишган.

Судда Алишер Асатуллаев Қирғизистон ҳудудида узоқ йиллардан бери ноқонуний яшаб келгани аниқлангани ортидан суд уни депортация қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган. Аммо у жазони ўтаб бўлганидан сўнг, суд уни фуқароликдан маҳрум қилмаган. Алишер Асатуллаев фарзандларини ёлғиз ота сифатида тарбия қилаётганини айтиб, болаларини Ўзбекистонга олиб кетиш имконияти йўқлигини билдирган.

У узи болалар уйида катта бўлганини, шунинг учун ҳам фарзандлари болалар уйи тарбияланувчиларига айланишини истамаслигини айтган. Асатуллаев бу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш мақсадида бир неча марта пикетлар ҳам ўтказган.

Хабарда айтилишича, Асатуллаев икки йилдан бери маҳаллий кенгаш депутати Ольга Архипова билан уй талашмоқда.

“Асатуллаевнинг тарафдорлари бўлган бир гуруҳ одамлар у кўп йиллардан бери икки нафар фарзанди билан ташландиқ ҳисобланган квартирада яшаб келганини билдиришган. Аммо Қораболта шаҳар кенгаши депутати Ольга Архипова Олий суд орқали мазкур уйга эгалик ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинроқ депутатга қарши 2006 йилда вафот этган уй эгасининг номидан сохта тилхат ёзиш айблови билан жиноят иши очилган.Тез орада бу иш юзасидан суд бошланади.Асатуллаев тарафдорларининг фикрича, айнан Архипова қандайдир йўллар билан оппонентини депортация қилишга эришди”, дейилади хабарда.

Асатуллаев тарафдорлари Жайил туман судининг депортация тўғрисидаги қарори устидан Чуй вилоят судига шикоят аризаси киритишларини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG