Ссылки доступа

Жорий йилнинг тўрт ойида 158 ўсмир ўз жонига қасд қилди


Ўзбекистонда 2018 йилнинг 4 ойида 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилгани аниқланди. 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати икки баробарга кўпайиб, йилига 400 нафарни ташкил қилди.

Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Дилором Тошмуҳаммедовага таянган ҳолда маҳаллий матбуот 24 декабрда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ ўз жонига қасд қилмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида ўз жонига қасд қилганларнинг 69 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.

Айни пайтда Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ўзини ўлдираётганларнинг асосий қисми аёллардир.

«Маълумотларга кўра, дунёда ҳар 40 дақиқада бир одам ўз жонига қасд қилади. Ҳар йили 100 минг кишидан ўртача 11 киши ўз ҳаётига чек қўяди. Ўз жонига қасд қилиш бутун дунё бўйича 15-29 ёшлилар ўртасидаги ўлимнинг иккинчи сабаби ҳисобланади. Бундай ҳолатларнинг 78 фоизи ўрта ва паст даромадга эга давлатларга тўғри келади», дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG