24 декабрь куни ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова мана шу ҳақда гапирди.
Аввалроқ, 29 ноябрь куни, Туробжон Жўраев иши 27 ноябрда судга оширилгани ҳақида хабар берилган эди. Хабар қилинганидек, жиноят ишида давлат сирларига оид қисмлар мавжудлиги боис иш судда ёпиқ тартибда кўрилади.
Жиноят иши материалларига кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бир гуруҳ мансабдор шахслари 2017-18 йилларда жами 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда пора олиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган.
2017 йил 13 июнидан Самарқанд вилоят ҳокими лавозиимида ишлаб келган 52 яшар Туробжон Жўраев 2018 йилнинг 10 июлида коррупцияда айбланиб, қўлга олинган эди.