Ссылки доступа

Қозоғистонда контрабанда туфайли Қирғизистон чегараси ҳамкорликда назорат қилиниши борасида таклиф берилди


Transparency Kazakhstan жамоат жамғармаси экспертларининг фикрича, ҚР билан чегара постларида ЕОИХ мамлакатлари биргаликда назорат ўрнатиши керак.

Улар Қозоғистон ҳукумати раҳбари номига йўллаган мактубларида 2020 йилга қадар ЕОИХ божхона тўловларида Қирғизистоннинг улуши 1,9%га етишини, бу амалда мамлакатнинг тўловларидан юқори эканлигини таъкидлашган. Амалда Қозоғистон, Россия ва Беларусь ўзларининг божхона тўловлари ҳисобидан Қирғизистон бюджетини молия билан таъминламоқда, дея ҳисобламоқда экспертлар.

«Бироқ Қирғизистон Хитой ва Туркиядан контрабанда маҳсулотлар ҳисобига божхона тўловларининг маълум қисмни яшираётгани вазиятни мураккаблаштирмоқда. ЖСТ божхона статистикаси таҳлиллари катта миқдордаги маблағларни кўрсатмоқда, орадаги фарқ 3-4 баробар. Бу ўз навбатида божхона тўловларининг умумий миқдорига таъсир кўрсатмоқда ва ЕОИХнинг барча мамлакатлари, айниқса Қозоғистонга таъсир кўрсатмоқда. Қозоғистон бумасалани 2017 йилда ҚР президенти Алмазбек Атамбаев эътиборига ҳавола қилган эди», -дейилади мурожаатда.

Transparency Kazakhstan сайтида кўрсатилишича, мазкур фонд халқаро «Транспаренси Интернэшнл» ташкилотининг миллий бўлими ҳисобланади. Таъкидланишича, ташкилот коррупция даражасини қисқартириш, ҳукумат ва жамият шаффофлигини таъминлашга ҳаракат қилади.

Бундан аввал қирғизистонликлар Божхона хизматини энг коррупциялашган давлат идораси эканлигини таъкидлашган эди.

Аввалроқ, Россиянинг Regnum нашри Қирғизистон божхона статистикаси тўғрисида материал эълон қилган эди. Мақолада таъкидланишича, сўнгги 20 йилда Қирғизистон божхонаси Хитойдан умумий қиймати 11,64 миллиард долларлик маҳсулот олиб кирилганини қайд қилган. Шу билан бирга Хитой божхонаси Қирғизистонга 61,667 миллиард долларлик маҳсулот юборганини қайд қилган. Орадаги фарқ 50 миллиард долларни ташкил қилади.

Қирғизистон расмийлари орадаги фарқни ҳисоб-китобдаги турлича усуллар билан изоҳлашди.

XS
SM
MD
LG