Ссылки доступа

Собиқ президент Отунбаева Қирғизистон давлат раҳбаридан Текебаев афв этилишини сўради


Собиқ президент Роза Отунбаева президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб парламент собиқ депутати Омурбек Текебаевни афв қилишни сўради. У Жўқорғу Кенеш фракцияси етакчиларига мурожаат қилиб, ўзининг бу ташаббусига қўшилишларини сўради.

Жээнбековга қилинган мурожаат “Роза Отунбаева ташаббуслари” жамоат фонди томонидан эълон қилинди.

Отунбаеванинг таъкидлашича, “Умумий афв ва амнистия принциплари тўғрисида”ги қонун айбига иқрор бўлиш ва пушаймонларни афв қилишга сабаб бўлмайди. Унинг сўзларига қараганда, қонун давлат раҳбарига маҳкумнинг шахсий илтимоси бўйича афв қилиш борасидаги масалани юкламайди.

Қонун моддасига таянган собиқ президентнинг таъкидлашича, давлат раҳбари маҳкумни унинг шахсияти, кўрсатган хизматлари, ва сабабли вазиятлар туфайли унинг илтимосисиз хам афв қилиш ҳуқуқига эга.

Унинг сўзларига қараганда, 22-моддага кўра, оғир жиноят содир этган ва тузалиш йўлига ўтмаган маҳкумлар ҳам афв қилиниши мумкин экан, бунинг учун маҳкумлар “Жўқорғу Кенеш депутатларининг эътиборига тушиши керак». Шу сабабли Отунбаева парламент фракциялари етакчиларидан петицияни қўллаб-қувватлашларини сўради.

Роза Отунбаеванинг фикрича, Омурбек Чиркешовичга нисбатан “уюштирилган” жиноий иш “одил судловнинг асосий тамойилларини бузишнинг энг ёрқин намунаси ва бегуноҳ инсоннинг судланиши” сифатида тарихга кирди. «Бу адолатсизлик акти Алмазбек Атамбаев ҳукмронлигининг унутилмас шармандалик бошқаруви бўлиб қолади», - дейилади мурожаатномада.

Бундан аввал президент Сооронбай Жээнбеков агар мурожаат қилгудек бўлса Омурбек Текебаевни афв қилишга тайёрлигини билдирган эди. Аммо Текебаевнинг ўзи афв қилиш борасида мурожаат қилиш нияти йўқлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG