Ссылки доступа

Тожикистон Таълим вазирлиги ўқув муассасаларида Янги йилни нишонлаш тақиқланганини рад қилмоқда


Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги мамлакат таълим муассасаларида Янги йил байрамини нишонлаш тақиқлангани тўғрисидаги хабарларни инкор қилмоқда.

Мактаб ва олий таълим даргоҳларида Янги йилни нишонлаш тўғрисида бирор бир тавсия берилмади, дея 24 декабрь куни баёнот берди Нуриддин Саид. Шу билан бирга у таълим даргоҳларига янги йил рамзи бўлмиш - арча ўрнатилиши, бир-бирларига совға бермаслик ва байрам дастурхони атрофида ўтириш мумкин эмаслигини шаъма қилиб ўтди.

«Таълим ва фан вазирлиги арчаларни кесишга қатиьян қарши чиқади - арчалар ўқув муассасини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўстирилади. Биз пиротехникалар ишлатилишига қаршимиз, чунки улар ёнғинга сабаб бўлиши мумкин, шунингдек ота-оналардан янги йил байрами учун пул тўпланишига қарши чиқамиз», -деди Нуриддин Саид.

2013 йилда Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги байрам арафасида мамлакатдаги таълим муассасаларига Янги йилни байрам қилиш мақсадида тавсияномалар юборган эди, унда “совғалар харид қилиш мақсадга мувоффиқ эмаслиги ва янги йил байрамини нишонлаш қатьиян тақиқланиши” таъкидланган. Мактабларда арча ўрнатиш тақиқланди, «анъанавий чойхўрлик» ҳам қонунга зид сифатида кўрилди.

Вазирлик тожик ўқувчилари ва талабаларига “маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек шеър ўқиш ва расм чизиш мусобақаларини ўтказиш” маслаҳатини берди, аммо барча тадбирлар соат 15:00да ниҳоясига етиши кераклигидан қатъиян огохлантиришди.

Мактуб вазир томонидан имзоланди, бироқ муассаса тегишли тавсия давлат раҳбари ижроия аппаратида қолдирилганини таъкидлашди.

Ҳамодони туманидаги мактаблардан бирнинг ўқувчиси Даврон раҳбарият Янги йилни нишонлаш тақиқлаганини маълум қилди. «Биз битирувчилар, бошқа ўқувчилар билан Янги йилни нишонламоқчи эдик. Бироқ директор нишонлашни тақиқлади, ҳамда Янги йил рус мактабларидагина нишонланишини айтди», - деди Даврон.

Хатлон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Диловаршо Исозода Янги йил фақат рус тилли мактабларда нишонланишини тасдиқлади. Унинг айтишича, «тожик мактабларида Наврўз нишонланади». Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг сўзларига қараганда, Янги йилни нишонлаш масаласида бирор бир тавсия-хати юборилмаган. «Бу қарор хақида мактаб директорларига оғзаки хабар берилди».

XS
SM
MD
LG