Ссылки доступа

Ўзбекистонда 1 январдан жисмоний шахслар даромадига 12 фоизлик ягона солиқ жорий этилди


24 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Мазкур қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизли ставка бўйича ягона солиқ жорий этилади.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари эса¸ фаолият турига қараб табақаланган ва юридик шахслар учун 12 фоиз; тижорат банкларига 20 фоиз; цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга 20 фоиз; полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга 20 фоиз; мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга 20 фоиз; дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга эса 5 фоиз қилиб белгиланди.

Ҳозирда амалда бўлган тартиб бўйича жисмоний шахслар даромади миқдорига қараб 0 фоиздан 22¸5 фозигача солиқ тўлаб келган.

XS
SM
MD
LG