Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳодиса жойида қўлида пичоқ бўлган эркак ушланди ва айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирча тажовуз тафсилотлари ҳақида маълумот берилмади.
Шу йилнинг апрель ойида худди шу каби ҳодиса Канадада юз беган эди. Торонто шаҳрида юк машинасида ҳайдовчи оломон устига бостириб борган эди, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.
Пиёдалар устига юк машиналарининг бостириб бориши билан боғлиқ Торонтодаги ҳодиса жаҳоннинг турли шаҳарларидаги ҳодисаларга ўхшашдир:
- 2016 йил июль– Ницца (86 киши ҳалок бўлди),
- 2016 йил декабрь– Берлин (12 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил январь– Қуддуз (5 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил апрель– Стокҳолм (4 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил март– Лондон (Вестминстер кўпригидаги ҳужум туфайли 5 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил июнь– Лондон (8 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил август– Барселона (13 киши ҳалок бўлди),
- 2017 йил ноябрь– Нью-Йорк (8 киши ҳалок бўлди).