Ссылки доступа

Парламентдаги барча фракциялар Отунбаеванинг Текебаевни афв қилиш борасидаги илтимосини қўллаб-қувватлади


Парламентдаги барча олтита фракциясининг раҳбарлари собиқ президент Роза Отунбаеванинг ҳукм қилинган депутат Омурбек Текебаевни афв қилиш борасида давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековга йўллаган илтимосномасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Ата Мекен» фракцияси раҳбари Алмамбет Шикмаматов маълум қилди.

Эндиликда мактуб президент Сооронбай Жээнбековга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Роза Отунбаева президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб парламент собиқ депутати Омурбек Текебаевни афв қилишни сўради. У ЖК фракцияси етакчиларига мурожаат қилиб, ўзининг бу ташаббусига қўшилишга чақирди.

Отунбаеванинг таъкидлашича, “Умумий афв ва амнистия принциплари тўғрисида”ги қонун айбига иқрор бўлиш ва пушаймонларни афв қилишга сабаб бўлмайди. Унинг сўзларига қараганда, қонун давлат раҳбарига фақатгина маҳкумнинг шахсий илтимоси бўйича афв қилиш борасидаги масалани юкламайди.

Бундан аввал президент Сооронбай Жээнбеков агар мурожжат қилгудек бўлса Омурбек Текебаевни афв қилишга тайёрлигини билдирган эди. Аммо Текебаевнинг ўзи афв қилиш борасида мурожаат қилиш нияти йўқлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG