Ссылки доступа

Адвокат: Денис Теннинг ўлдирилиши буюртма бўлиши мумкин (видео)


В Казахстане прошло заседание по делу об убийстве фигуриста Тена
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:32 0:00

Талончилик вақтида ўлдирилган қозоғистонлик фигурали учиш устаси Денис Теннинг онасининг адвокати жиноят буюртма бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Нурлан Устемиров дастлабки эшитувларда баёнот берди. У жиноий ишдаги қарама-қаршиликлар туфайли иш прокурорга қайтарилиши кераклигини айтди.

Қозоғистонлик фигурист Денис Теннинг ўлдирилиши иши бўйича суд очиқ режимда давлат тили –қозоқ тилида олиб борилмоқда. Суд ўриндиғида – Нурали Киясов, Арман Қудайбергенов ва Жанар Толибаева ўтирибди. Уларнинг ҳаммаси 25 ёшдан ошмаган. Эшитувларда жабрдийда томон(Дениснинг онаси) ва судланувчилар суддан журналистлар ўзларини суратга олмасликларини сўрашди. Судья бу илтимосни қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари суд яна бир нечта илтимосномаларни кўриб чиқди. Жумладан жабрдийда томоннинг адвокати Нурлан Устемировнинг илтимосни кўриб чиқди. У Дениснинг онаси – Оксана Теннинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Улар жиноий иш қўшимча тергов олиб борилиши мақсадида прокурорга қайтарилишини талаб қилишмоқда. Адвокатнинг фикрича, жиноят буюртма бўлиб, судланувчилар ўриндиғида ишнинг барча фигурантлари ўтирмаган.

"Биз иш материалидаги кўрсатмаларда қарама-қаршиликлар мавжудлигига эътибор қаратдик. Биз қарама-қаршиликлар тахминан 14та эканлигини ҳисоблаб чиқдик. Бу жиноят буюртма эканлигини кўрсатиб турибди. Шу сабабли тўлиқликни таъминлаш мақсадида бошқа иштирокчиларни ҳам жалб қилиш керак. Шериклар деганда биз ташкилотчиларни, воситачиларни ва даъват қилувчиларни тушунамиз", – дея баёнот берди Устемиров.

Ҳомиладорликнинг еттинчи ойида бўлган Жанар Толибаеванинг адвокати ўз ҳимояси остидаги шахснинг оқланишига ишонмоқда. Унинг сўзларига қараганда, аёл ўғирлик ҳақида билмаган. Шунга қарамай «жиноят ҳақида маълумот бермаслик»да айблашмоқда.

Шу билан бирга судья Кеншилик Абдельдинов жиноий иш қайта кўриб чиқилишига рухсат бермади ва асосий суд эшитувларини 2019 йилнинг 3 январига белгилади.

Казахстан попрощался с Денисом Теном: как проходила гражданская панихида
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:59 0:00

Денис Тен ўғирлик вақтида жароҳат олди – бир гуруҳ ёшлар унинг машинасидаги кўзгуни ўғирламоқчи бўлган эди. Кўп қон йўқотиши туфайли фигуристнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаш учун икки соатдан кўп ҳаракат қилишди. Мазкур иш бўйича гувоҳ сифатида 26 киши сўроқ қилинди. Шунингдек, адвокатлар томонидлан гувоҳлар ҳам бўлди. Жиноий иш 39 томдан ташкил топган.

25 ёшли Денис Тен – 2013 йилги жаҳон чемпионати, Сочи Олимпиадаси бронза медаллари соҳиби ва VII Қишки Осиё ўйинлари чемпиони. Шунингдек у конькида учиш бўйича эркаклар ўртасида Қозоғистоннинг беш карра чемпионидир.

XS
SM
MD
LG