Ссылки доступа

Ақмўлада совуқда қолган ўзбекистонликлар қутқарилди


Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида совуқда қолган автобуснинг 53 йўловчиси Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари томонидан иссиқ жойга эвакуация қилинди.

Қозоғистон нашрларнинг хабар қилишича, эвакуация қилинган йўловчиларнинг асосий қисми Ўзбекистон фуқарорларидир. Хабарда уларнинг аниқ сони айтилмаган.

Хабар қилинишича, 25 декабрга ўтар кечаси «Петропавловск-Сариагаш» йўналишида кетаётган автобус йўловчилари Бурабай тумани ҳудудига етганларида совуқ қота бошлаганлар. Улар Ақмўла Фавқулодда вазиятлар департаментига ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар йўловчиларни Кенесари қишлоғидаги мактабга жойлаштирган.

Расмий маълумотга қараганда, йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ. Улар иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланган.

2018 йилда юзлаб ўзбекистонликлар Қозоғистонда совуқ қотишдан қутқариб қолингани тўғрисида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG