Ссылки доступа

Президент ДХХда мажлис ўтказди


Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар қилинишича, мажлисдан олдин президент ДХХ махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан суҳбатлашди ва махсус амалиётлар учун қўлланиладиган ускуналарни кўздан кечирди, шунингдек, хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Йиғилишида президент ДХХ тизимидаги ислоҳот натижалари ҳақида гапирди ва галдаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Президент соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

«Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган диний-экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзолари ва тарафдорларини оддий ҳаётга қайтаришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш масаласига эътибор қаратди. Мазкур шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, ишга жойлаштириш ва жамият ҳаётига жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди», дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG