Ссылки доступа

Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига президент Cobalt совға қилди


Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига президент Cobalt автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар 25 декабрь куни хабар берди.

Шунингдек, оилага президент номидан коляскалар ва бошқа турли совғалар ҳам топширилди.

18 декабрда Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.

Яқинларига кўра, Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқулова​ ўғилларини ​Ўзбекистон президенти шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё номлаганлар.

Ўтган йил худди шу пайт ​Хоразмнинг Гурлан туманида Мансурбек Матжонов дунёга келган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйганди.

2017 йилнинг апрель ойида эса Бухорода Жамшид Шодиев бирваракайига туғилган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб номлаганди.

Ўзбекистонда эгизак фарзандларига президент исмини бериш Ислом Каримов президентлиги даврида урф бўлганди.

Тўрт йил аввал Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди.

2013 йилда эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.

XS
SM
MD
LG