Ссылки доступа

ҚР собиқ депутати Шадиевнинг мусодара қилинган мулкининг қиймати $25 миллионни ташкил қилади (рўйхат)


Маҳаллий ОАВ парламент собиқ депутати ва унинг яқин қариндошларининг суд қарорига биноан мусодара қилинган мол-мулки рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга қуйидагилар кирди: “Тўрт мавсумдаги Карвон” дам олиш уйи устав капиталининг 33,33%; «Аква Инвест Плюс» устав капиталининг 50%; «Карвен Групп» устав капиталининг 50%; Аламуддин туманидаги Ўрта Сой қишлоғидаги хусусий уй (№14), «Ала-Арча» турар-жой комплекси; Аламуддин туманидаги Ўрта Сой қишлоғидаги хусусий уй, контур (№19); Бишкекнинг Манас проспектидаги 11/1 идора биноси; автомашина «Тойота Лэндкрузер 150»; тижорат банкларидаги Шадиевга тегишли 5954 АҚШ доллари (404 минг 872 сом) миқдордаги пул; унинг рафиқаси Асал Шадиевага тегишли тижорат банкларидаги 57 069 АҚШ доллари (3 млн 880 минг 692 сом) ва 290 минг 535,99 сом миқдридаги пул; «Трейд Инвест» («Ала-Арча» савдо-кўнгил очар маркази)нинг 100% устав капитали; «Ларель»нинг50% устав капитали.

Асқарбек Шадиев ва унинг қариндошларидан мусодара қилинган мулкларнинг умумий қиймати – 1 млрд 852 млн 236 минг 99 сом (25 млн доллардан кўпроқ)ни ташкил қилади.

25 декабрь куни Бишкекдаги Биринчи май туман суди парламент собиқ депутати Асқарбек Шадиевни сиртдан 10 йил муддатга мол-мулки мусодара қилинган ҳолда кучайтирилган режимли қамоққа ҳукм қилди. Асқарбек Шадиев Жиноят кодексининг 346-моддаси, 1-қисми («Чегарадан қонунга зид равишда ўтиш») бўйича 9 йилга ҳукм қилинди. ЖКнинг 30-моддаси, 3- ва 4- қисмлари («Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш») бўйича суд томонидан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қисман қўшиш орқали у 10 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

2018 йилнинг 28 апрель куни Бош прокуратура Шадиевга нисбатан “Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича жиноий иш очган, унинг мулки эса хатланган эди. Бунга МДХ Парламентлараро Ассамблеяси томонидан Чингиз Айтматов номли мукофотга ажратилган 30 минг доллар пулнинг ўғирланиши сабаб бўлди. Кейинроқ маълум бўлишича, бир кун аввал – яъни 27 апрель куни Асқарбек Шадиев қонунга зид равишда Боткен вилоятининг Арка қишлоғи яқинидан чегарани кесиб ўтган ва Тожикистон ҳудудларига ўтиб, у ердан Нью-Йорк (АҚШ)га учиб кетган.

25 июнь куни Асқарбек Шадиевга нисбатан “Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” моддаси бўйича жиноий иш очилгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG