Ссылки доступа

Россия импорт ўрнини босувчи кўкнори ва наша етиштиради


Ҳукумат Россия ҳудудларида гиёҳванд моддалар ўсимлигини етиштиршга изн берадиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат санкциялар шароитида наркотик дори-дармонлар учун импорт қилинадиган хорижий хом-ашё ўрнини босишга мўлжалланган.

Бу ҳақда Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровга таянган ҳолда РБКхабар берди.

Айни дамда Россияда 13та опий препарати рўйхатга олинган, шундан тўққизтаси ҳаётий муҳим маҳсулотлар рўйхатига киритилган, бироқ улардан бирортаси ҳам тўла циклда ишлаб чиқарилмайди, дея таъкидлайди РБК. «Наркотик воситалар ва психотроп моддалар» тўғрисидаги федераль қонунда мамлакат ҳудудларида таркибида наркотик бўлган ўсимликларни етиштириш тақиқланади.

Мантуровнинг айтишича, бугунги кунда Россия оғриқни қолдирувчи дори-дармонлар учун таркибида наркотик бўлган маҳсулотларнинг деярли100 фоизни хориждан сотиб олади. Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг таъкидлашича, харид қилинадиган маҳсулотлар етиштирадиган 10та мамлакатнинг 9 таси Россияга нисбатан санкция жорий қилган. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирган.

Россияга нисбатан санкция жорий қилган мамлакатлардан бирортаси ҳам мамлакатга дори-дармон экспортини тақиқламаган. Бироқ, Россия бу мамлакатлардан дори-дармонлар импортини чекловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.Кейинроқ бу меъёр қабул қилинаётган ҳужжатдан олиб ташланди.

Қонун лойиҳасига киритилган тушунтириш хатида (бу «Озодлик» радиоси ихтиёрида бор) таъкидланишича, қонун Россия ҳудудларида тинчлантирувчи гиёҳванд моддалар сортларини етиштириш ва уларни қайта ишлашга рухсат беради. Шу билан бирга ўстиришга рухсат берилган ўсимликларнинг якуний рўйхати ҳужжатда белгиланмаган. Ҳужжат экспертларга хукумат қарорига қўшимча киритишга рухсат беради, ҳозирча рўйҳатда (саноатда қўлланиладиган) наша етиштирига рухсат берилган.

Таркибида гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар,ёки улар билан қўшиладиган моддалар бўлган назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига ҳукумат фармойишига кўра қуйдагилар киради: кўкнорнинг ҳар хил турлари, наша, шалфей (Sálvia divinórum), мескалин кактуси ва наша буталари.

XS
SM
MD
LG