Ссылки доступа

Шуманайда қутурган шоқол одамларга ҳужум қилди


Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида бир неча одамни қутурган шоқол тишлагани аниқланди. Улар бугунги кунда қутуриш касалига қарши даволанмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Хабарларда айтилишича, Бегжап қишлоғида икки нафар эркак, Қарабайли қишлоғида бир нафар аёл қутқурган шоқол ҳужумига учраган.

Туман ҳокимияти овчиларга қутурган шоқолларни отишга кўрсатма берди. Шоқолни отиб ўлдирган овчига 50 минг сўм мукофот пули ваъда қилинди.

Шуманай туманида шоқол аҳолига биринчи маротаба ҳужум қилаётгани йўқ. Ўтган йили ҳам туманнинг Дўстлик байроғи ва Дехқонобод қишлоғида бир гуруҳ болаларни шоқол талагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG