Ссылки доступа

Олмаота яқинида сиёсий қатағон қурбонлари хотираси музейи очилди


Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги Жаналиқ қишлоғида сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига музей очилди. Қишлоқ Олмаотадан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган.

Музей учта залдан иборат. Биринчи залда 1916 йилдан 1986 йилгача бўлган даврдаги қатоғонлар тарихи ҳақида ҳикоя қилинади. Иккинчи залдаги деворга сиёсий таъқибга учраган 4 минг 125 кишининг исмлари ёзилган ёдгорлик ўрнатилган. Айнан шу залда қатағон қурбонларининг таржимаи ҳолига оид маълумотлар берилади. Учинчи залда эса Олмаота вилояти полиция департаменгти архивидаги фотосуратлар ва архив ҳужжатларининг нусхалари қўйилган.

Музейда шунингдек, 19 аср охири ва 20 аср бошларидаги қозоқ зиёлилари вакилларининг исмлари ёзилган тахтача ўрнатилган. Музей майдони 635 метрдан иборат. Музейда 9 киши меҳнат қилади.

Мазкур музейнинг очилиш тадбирида Олмаота вилоят ҳокими Амандиқ Баталов иштирок этди. У ҳокимият номидан музейга автомобил калитини топширди.

XS
SM
MD
LG