Ссылки доступа

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига раис тайинланди


Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Беҳзод Мусаев (1973 й. т.) жорий йил март ойида ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, май ойидан эса ДСҚ раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Давлат солиқ қўмитасини бошқариб келган генерал Ботир Парпиев жорий йил майида ишдан кетган эди.

Ўшанда Ботир Парпиевнинг ўрнига қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб Беҳзод Анварович Мусаев тайинланган.

Беҳзод Мусаев Ўзбекистон президенти қарори билан 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Норасмий манбалар 2012 йилда Солиқ қўмитаси раиси 1-ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг ўз устидан жиноий иш очилиши арафасида АҚШдан сиёсий бошпана олганини иддао қилаётгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Тасдиқлашнинг ҳозирча имкони бўлмаган бу хабарларга кўра¸ Беҳзод Мусаев 2012 йили АҚШга тажриба алмашиш дастури бўйича бориб, ўша ерда қолиб кетган. Норасмий манбаларга кўра, Беҳзод Мусаев бошпана сўрашини ватанида унга нисбатан хавф туғилгани билан изоҳлаган.

XS
SM
MD
LG