Ссылки доступа

Туркманистон прокуратураси мактабларда янги йил байрамлари учун пул тўплашларни суриштирмоқда


)

Янги йил тадбирлари учун пул тўплаган болалар боғчалари ва мактабларнинг раҳбарлари Ашхобод прокуратурасига суҳбат учун чақирилмоқда, дея хабар берди «Хроника Туркменистана» нашри.

Бу маълумот пойтахтдаги болалар боғчаларида Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида ота-оналардан 80 манат (тахминан 23 доллар) талаб қилинаётгани тўғрисида тарқатилган хабарлардан сўнг пайдо бўлди.

«Ота-оналарнинг шикоятларидан сўнг Ашхобод прокуратурасига шаҳардаги болалар боғчаларининг мудирлари ва алоҳида олинган мактабларнинг директорлари чақирилмоқда. Шикоятлар мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг ота-оналардан янги йил тадбирлари учун пул тўплашга уриниши билан боғлиқ», - дея хабар беради «Хроника Туркменистана» ўзининг Туркманистондаги манбаларига таяниб.

Жумладан, нашрнинг хабар қилишича, байрамга Қорбобо ва Қорқизни таклиф қилиш учун ота-оналардан 50 манатдан, кам таъминланган оилалардан эса – «атиги 30 манатдан бўлса ҳам» йиғишмоқда.

Прокуратурада директорларга жавобгарлик ҳақида айтишди, жиноий ёки маъмурий чора кўрилишидан огоҳлантирдилар. Нашрнинг таъкидланишича, суҳбатга «Хитровка» атрофида жойлашган айрим мактаб ва болалар боғчаларининг раҳбарлари чақирилди.

Ашхободдаги «Озодлик» мухбирининг 11 декабрь куни маълум қилишича, пойтахтдаги камидаиккита болалар боғчаси ота-оналардан болаларга бериладиган совғалар учун 70 манатдан, шунингдек Қорбобо ва Қорқизни таклиф қилиш учун эса 10 манатдан пул беришларини талаб қилган.

Ўшанда айрим ота-оналар маблағ йўқлиги туфайли талаб қилинган пулни беришдан воз кечган, улар бўлиб ўтадиган тадбирда совғаларни ўзлари беришларини, ёки ўша куни болаларини тадбирга олиб келмасликларини айтишган. Бироқ кўрсатилган болалар боғчаларининг раҳбарлари ота-оналарнинг бу таклифини инкор қилишган ва топшириқ юқоридан келганини айтишган.

XS
SM
MD
LG