Ссылки доступа

Тожикистон Мудофаа вазирлиги «тожик» ҳарбий унвонларидан воз кечди


Тожикистон мудофаа вазирлиги ТР ҳукумати қошидаги Тил ва атамашунослик қўмитаси томонидан миллий армия зобит ва сержантлар таркибига бериладиган ҳарбий унвонларни давлат тилида аталиши борасидаги таклифини қабул қилмади.

«Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида шу каби ҳарбий унвонлар мавжуд ва шу сабабли ҳарбий унвонларни тожик тилида аталишига эҳтиёж йўқ», - дейилади мудофаа вазирлигининг расмий жавоб хатида. Мудофаа вазирлиги ходимларимиз томонидан амалга оширилган таржималарни «нотўғри» деди, дея қайд қилади Тил ва атамашунослик қўмитаси маъсул ходими Абдураҳим Зулфониён.

"Мудофаа вазирлигининг расмий жавобида ҳарбий уннвонларнинг аталишини ислоҳ қилишда муассасада маблағ йўқлиги таъкидланади", - дея қўшимча қилади суҳбатдош.

Икки ой муқаддам Тожикистон ҳукумати қошидаги Тил ва атамашунослик қўмитаси миллий армия зобит ва сержантлар таркибига бериладиган ҳарбий унвонларнинг тожикча муқобилини таклиф қилган эди. Ҳарбий унвонларни давлат тилига таржима қилишда бир гуруҳ олимлар, тарихчилар ва ҳарбийлариштирок этди.

Мутахассислар ҳарбий унвонларни тожикчада қуйидагича аташ лозимлигини таклиф қилишди:

ефрейтор - радабон, кичик сержант - даставар, сержант - дастаёр, катта сержант - дастабон, старшина - сардаста, капитан – садавар, подполковник – лашкарёр, полковник – сарлашкар. Абдураҳим Зулфониённинг айтишича, ҳарбий унвонларни тожик тилига қилинган таржимаси «яхши кунлар келгунга қадар» архивда сақланадиган бўлди.

​Тожикистон Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Амирқул Азимовнинг фикрича, ҳарбий унвонларни тожик тилига таржима қилишга зарурат йўқ. ​Бироқ истеъфодаги генерал Нуралишо Назаровнинг сўзларига қараганда, тожик армиясидаги ҳарбий унвонлар тожикча бўлиши керак. «Асрлардан бери бизнинг ҳарбий унвонларимиз бўлган», - дейди генерал.

XS
SM
MD
LG